Линклар

logo-print

Хитой шарқини Ўзбекистон билан боғловчи юк поездлари ишга тушди


Синхуа ахборот агентлиги хабар қилишича, Хитой шарқида жойлашган Шандонг вилояти Бинжоу шаҳрини Ўзбекистон билан боғловчи карго поездлари хизмати 16 октябрь куни ишга тушди.

Шандонг вилояти расмийларига кўра, илк юк поезди Бинжоу шаҳридан жума куни йўлга чиққан.

Поезд 5630 километр йўлни босиб, Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етти кун деганда етиб боради.

Ҳозирча юк поезди ҳафтасига бир марта қатнайди.

Бинжоу шаҳри маъмурияти маълум қилишича, карго линиялари Хитойдаги Сариқ денгиз дельтаси ва Марказий Осиё ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG