Линклар

logo-print

Мисрда Мурсий четлатилганидан буён илк парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда


2013 йил ёзида амалга оширилган ҳарбий тўнтаришдан буён Мисрда илк парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда.

Сайловлар икки босқичдан иборат бўлади.

Якшанба ва душанба кунлари сайловлар мамлакатнинг 14 вилоятида бўлиб ўтади.

Иккинчи босқич сайловлари эса 22-23 ноябрга белгиланган.

Натижалари декабрь ойида эълон қилинади.

Миср фуқаролари парламентнинг қуйи палатасига 596 вакилни сайлашлари лозим.

Сайлов хавфсизлигини таъминлаш учун 185 минг полициячи сафарбар этилган.

Шанба куни мамлакат телевидениеси орқали чиқиш қилган Миср президенти Абдул Фаттоҳ Сисий мамлакат фуқароларини сайловларда фаол иштирок этишга чақирди.

Ҳукуматга кўра, сайловлар мамлакатнинг демократия сари йўлида сўнгги босқич ҳисобланади.

Парламентга киришга уринаётган номзодларнинг аксари Сисий тарафдорларидир.

Улар орасида 417 нафар аёл бор.

Миср парламенти 2012 йилда тарқатиб юборилган эди.

Ўшандан буён парламент фаолият юритаётгани йўқ.

Мисрда ағдарилган президент Муҳаммад Мурсий етакчилик қилган “Мусулмон биродарлари” ҳаракати фаолияти тақиқланган.

Абдул Фаттоҳ Сисий бошчилигидаги ҳарбий тўнтариш амалга ошгач, “Мусулмон биродарлари”нинг минглаб тарафдорлари ҳибсга олинди, юз нафардан кўпроқ одам ўлим жазосига ҳукм этилди.

Мурсийга ҳам ўлим жазоси чиқарилган.

XS
SM
MD
LG