Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:47

OzodMikrofon: “Буюк келажакка таппи ёқиш билан кириб бораяпмиз!”


Пунгон қишлоғида қишга тайёргарлик авжида
Пунгон қишлоғида қишга тайёргарлик авжида

Озодликка боғланган Наманган вилояти Поп тумани Пунгон қишлоғи яшовчиси пунгонликлар қиш мавсумига ҳозирданоқ тайёргарлик бошлаб юборишганини билдирди.

Унга кўра, 2011 йилдан буён табиий газдан берилмаётгани сабаб Пунгон қишлоғи аҳолиси иситишнинг анъанавий усули – тезак ёқишга ўтган.

Пунгонликлар қишга ананавий усулда тайёргарлик кўришади
Пунгонликлар қишга ананавий усулда тайёргарлик кўришади

“Тезак ёзи билан деворга ёпилиб, қуритиб қўйилади. Ўтган йили берилган кўмир бор эди. Тумандан кўмир беришади. Фақат кўмирнинг қумини беришади. Бутун кўмир келмайди. Биз тезакни суюлтириб, кўмирнинг қумини аралаштириб, гувала қилиб, ҳозирча тайёрлаб турибмиз”, дейди OzodMikrofon орқали боғланган Пунгон қишлоғи яшовчиси.

У моли йўқ хўжаликлар тезакни даладан териб келишини айтади.

Ўзбекистон йилига ўртача 10 миллиарддан кўпроқ газ экспорт қилади.

лой ва тезак қоришмасидан тайёрланган гувала
лой ва тезак қоришмасидан тайёрланган гувала

Газ экспорти билан шуғулланувчи ташкилотлар ҳисоб-китобига кўра, 2020 йилга қадар Ўзбекистон газ экспорти йилига 14-18 миллиард кубометрга етиши кутилмоқда.Мутахассисларнинг ишонишича, ички бозорда газ таъминотининг камайиб кетишига аҳоли қарзлари сабабдир.

“Тезаги кўмир аралашмаси билан Ўзбекистон келажаги буюк бўлса, билмадим мен,” – дейди OzodMikrofon орқали фикр билдирган суҳбатдош.

Суҳбатни тўлалигича мана бу ерда тингланг:

Пунгон яшовчиси билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:19 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG