Линклар

Туркиянинг Истанбул шаҳрида якшанба куни “Исломий давлат” террор гуруҳи билан алоқадорликда гумонланган 50 киши қўлга олинди.

Турк матбуоти хабарига кўра, ҳибсга олишлар Анқарадаги портлашлар муносабати билан ўтказилган полиция рейдлари чоғида амалга оширилган.

“Онадўли” агентлиги қўлга олинганларнинг барчаси Сурия ва Ироқдаги жанггоҳларга кетиш учун Туркияга яқинда келган хорижликлар экани ҳақида хабар қилган, аммо уларнинг қайси мамлакатлар фуқаролари эканига аниқлик киритмаган.

10 октябрь куни Туркия пойтахтида ўтаётган урушга қарши намойиш чоғида худкушлар томонидан содир этилган икки портлашда 102 киши нобуд бўлганди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, мазкур ҳужумни “Исломий давлат” гуруҳининг Туркия бўлими уюштирган.

XS
SM
MD
LG