Линклар

Россия ҳарбийлари Сурияда ИД истеҳкомларини 51 марта нишонга олганларини иддао қилмоқда


Россия ҳаво кучларига қарашли Су-30 учоғидан Сурия узра ташланаётган бомбалар.

Россия ҳарбий учоқлари сўнгги кеча-кундузда 39 та парвоз амалга ошириб, “Исломий давлат” гуруҳи истеҳкомларини 51 марта нишонга олдилар.

Бу ҳақда маълумот тарқатган Россия Мудофаа вазирлигига кўра, рус учоқлари Хама, Латакия, Дамашқ ва Ҳалабдаги нишонларга зарба берганлар.

Россия Сурияда ҳаво ҳужумларини шу йил 30 сентябридан амалга ошира бошлаган. Бу ҳужумлар қабатида президент Башар Ассадга содиқ кучлар ўз рақибларига қарши бир неча йўналиш бўйлаб ҳужумлар бошлаган.

Қароргоҳи Британияда бўлган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси 17 октябрь куни ҳукумат қўшинлари рус авиацияси мадади билан Ҳалаб вилоятидаги икки қишлоқни эгаллаб олганлари ҳақида маълумот тарқатган. Ҳужум чоғида 17 нафар жангари ва 8 нафар ҳукумат ҳарбийси ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Ҳозирда Ҳалаб вилоятининг қарийб ярмини Башар Ассадга содиқ кучлар, қолган ярмини эса исёнчилар назорат қилмоқда.

XS
SM
MD
LG