Линклар

logo-print

2014 йилда Тошкент марказида қурилган “Минор” жомеъ масжиди гумбази мовий қопламасининг бир қисми кўчиб тушди. Бу ҳақда Фарғона.ру ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Гумбаз сирининг кўчиб тушишига уч кундан буён тинмаётган жала сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Бироқ бунга, агентликнинг ёзишича, “қурилиш материаллари сифатининг ёмонлиги, қурувчиларнинг совуққонлиги ва президент ташаббуси билан қурилаётган қарийб барча объектларнинг шоша-пиша қурилаётгани” ҳам сабаб бўлиши мумкин.

2400 кишига мўлжалланган “Минор” масжиди қурилиши Ўзбекистон президенти ташаббуси билан 2013 йили бошланган ва бир йил ўтиб-ўтмай пойтахт марказида қад ростлаганди.

XS
SM
MD
LG