Линклар

Ўзбекистонда чиқарилган Ravon Беларусда ҳам сотилади


Ўзбекистон ички бозорида сотиладиган Chevrolet машиналари экспортга Ravon бренди остида сотилади

Ўзбекистон ички бозорида сотиладиган Chevrolet машиналари экспортга Ravon бренди остида сотилади

Ўзбекистон 2016 йилда Беларус бозорига GMUzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган Ravon автомобилларини экспорт қилади. Бу ҳақда беларус матбуотига таяниб, CA-News агентлиги хабар қилди.

Беларусга сотиладиган автомобиллар Ўзбекистон ички бозорида сотиладиган Chevrolet-Cobalt ва Chevrolet-Spark машиналарининг Ravon маркаси остида чиқариладиган вариантлари бўлиши айтилмоқда.

GMUzbekistan қўшма корхонаси жорий йилда ишлаб чиқара бошлаган Ravon бренди тақдимот маросими шу ой бошроғида Россияда ўтказилди.

Россияда ўзбек машиналарининг савдоси сўнгги икки-уч йил давомида мунтазам тушиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG