Линклар

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 800 миллион доллар қарз берди


Кредит ҳисобидан умумий узунлиги 364 километрлик электр линияларининг тортилиши кўзда тутилган

Кредит ҳисобидан умумий узунлиги 364 километрлик электр линияларининг тортилиши кўзда тутилган

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда электроэнергетика ва тозалаш тизимларини таъмирлаш мақсадларига жами 800 миллион АҚШ долларига тенг учта кердит ажратди.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонасига таяниб, CA-News агентлиги хабар қилди.

Кредитлардан бири 150 миллион долларга тенг бўлиб, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларидаги иссиқлик электростанцияларни модернизациялаш мақсдаларига ажратилган. Жумладан янги подстанциялар қуриш ва умумий узунлиги 364 километрлик электр линияларининг тортилиши кўзда тутилган. Бунда 2019 йил охиригача якунланиши режалаштирилган лойиҳа учун Ўзбекистон ҳукумати 105 миллион доллар ажратиши айтилмоқда.

300 миллион доллардан иборат яна бир кредит электр қуввати истеъмолини назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳасига ажратилган.

Электр тақчиллиги Ўзбекистон аҳолисининг катта қисми учун энг асосий муаммолардан бирига айланган. Мамлакатнинг аксар минтақаларида, электр қуввати кунига бир неча соатгина берилади.

Айни пайтда, шу ой бошроғида Ўзбекистон Афғонистонга сотадиган электр қуввати ҳажмини ошириши мумкинлиги тўғрисида хабар қилинди.

ОТБ шунингдек Жиззах вилоятида канализация тизимини реконструкция қилиш учун 81 миллион миқдорида кредит бергани ҳам айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG