Линклар

logo-print

Эрон битими шартларини бажариш учун камида икки ой вақт кетади


Ғарб давлатлари Эрон яширин тарзда атом қуролини ясашга уринаётганликда айблаб келган. Теҳрон бу айбловларни рад этган.

Ғарб давлатлари Эрон яширин тарзда атом қуролини ясашга уринаётганликда айблаб келган. Теҳрон бу айбловларни рад этган.

АҚШ расмийлари Теҳрон дунёнинг олти қудратли давлати билан имзоланган битимга биноан ўз ядровий дастурини қисқартириши учун бир неча ой талаб этилиши мумкинлигини айтмоқда.

Шахси очиқланмаётган АҚШ мулозимлари бу ҳақда 18 октябрь куни, битим имзоланганидан роса 90 кун ўтиб гапиришди. Эрон ва олти қудратли давлат икки йиллик музокаралар натижасида шу йилнинг июнь ойида битимга эришган эди.

Ядровий битимнинг бир қисми ўлароқ, АҚШ Президенти Барак Обама 18 октябрь куни тегишли ҳукумат идораларига Эронга жорий этилган санкцияларни бекор қилишга қаратилган чораларни кўриш тўғрисида топшириқ берди.

Битим шартларига кўра, Эрон ўз ядровий дастури кўламини қисқартирган сари, санкциялар қадам-бақадам бекор қилиниши кўзда тутилган.

Ғарб давлатлари Эрон ўз ядровий дастури воситасида яширин тарзда атом қуролини ясашга уринаётганликда айблаб келган. Теҳрон бу айбловларни рад этган.

АҚШ мулозимлари санкциялар Атом энергияси халқаро агентлиги Эрон битим шартларига амал қилаётганини тасдиқласагина бекор қилинишини айтмоқда. Бу жараёнга икки ойдан кўпроқ вақт кетиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG