Линклар

Словения 1000дан ошиқ муҳожирни ўз ҳудудига киритмади


БМТ қочқинлар идораси Сербия-Хорватия чегарасида тўхтаб қолган қочқинларга ёрдам етишмаётганидан огоҳлантирмоқда.

БМТ қочқинлар идораси Сербия-Хорватия чегарасида тўхтаб қолган қочқинларга ёрдам етишмаётганидан огоҳлантирмоқда.

Словения расмийлари Хорватиядан келаётган мингдан ошиқ муҳожир мамлакат ҳудудига киритилмаганини билдирди. Расмийларнинг айтишича, кеча тунда муҳожирлар сони бир кунлик квотадан ошиқ бўлгани боис уларнинг ҳаммаси қабул қилинмаган.

1800 нафарга яқин муҳожирни олиб келаётган поезд чегарада тўхтатилиб, улардан 500 нафар “энг аянчли аҳволдагилари” мамлакатга киритилди, дея билдирди Словения полицияси матбуот вакили Бойан Кител 19 октябрь куни.

Хорватия шимолдаги қўшнисидан кунига 5000 нафар муҳожирни қабул қилишни сўраган, лекин Словения кунига 2500дан ошиқ қочқинни қабул қилмаслигини билдирган. Словения ўрнатган квота Хорватия ва Сербияда тўхтаб қолаётган муҳожирлар сонининг ошиб кетишига сабаб бўлди.

БМТ қочқинлар идораси Сербия-Хорватия чегарасида тўхтаб қолган қочқинларга ёрдам етишмаётганидан огоҳлантирмоқда.

Асосий қисми Сурия, Афғонистон ва Ироқдан қочаётганладан иборат ўн минглаган муҳожирлар оқими Болқон минтақаси орқали Ғарбий Европага ўтишга ҳаракат қилмоқда.

Венгрия Хорватия ва Серибия билан чегарасида тиканли девор қуриши ортидан қочқинлар Словения орқали ҳаракатлана бошлади.

XS
SM
MD
LG