Линклар

logo-print

Афғонистон мудофаа вазири бомбаланган Қундуз шифоханаси Толибон учун бошпона бўлган, дея баён қилди


3 октябрь куни АҚШ жанговар учқичлари касалхонага ҳужум уюштириши натижасида камида 22 киши ҳалок бўлган эди

3 октябрь куни АҚШ жанговар учқичлари касалхонага ҳужум уюштириши натижасида камида 22 киши ҳалок бўлган эди

Афғонистон муваққат мудофаа вазирининг айтишича, шу ой бошида Қундуз шаҳрида АҚШ кучлари ўққа тутган касалхонада Толибон жангарилари яширинган бўлган.

Associated Press агентлигига берган интервьюсида Масум Станекзай Чегара билмас шифокорлар халқаро ташкилоти ҳомийлигидаги касалхона Толибон ва балки Покситон махфий хизмати жосуслари тарафидан “бошпана” сифатида ишлатилган, дея таъкидлади.

3 октябрь куни АҚШ жанговар учқичлари касалхонага ҳужум уюштириши натижасида камида 22 киши ҳалок бўлган эди. Чегара билмас шифокорлар ташкилоти ҳужум уюштирилган пайтда касалхона биноси ичида Толибон жангарилари бўмлаганини айтмоқда.

Президент Барак Обама мазкур ҳужум учун узр сўради. АҚШ Мудофаа вазирлиги эса, қурбонлар яқинларига “ҳамдардлик товон пули” тўланиши масаласини кўриб чиқишини ҳамда касалхона таъмири учун пул ажратишини билдирди.

Қундуз шаҳри 28 сентябрь куни Толибон томонидан ишғол этилди, лекин Афғонистон қўшинлари бир неча кун ўтиб АҚШ ҳаво кучлари ёрдамида шаҳарни назоратини қайтариб олишди.

XS
SM
MD
LG