Линклар

НАТО 36 минг қўшин иштирокидаги ҳарбий машқларни бошламоқда


Trident Juncture номли ҳарбий машқларда 30дан ошиқ мамлакатдан 36 минг қўшин иштирок этади

Trident Juncture номли ҳарбий машқларда 30дан ошиқ мамлакатдан 36 минг қўшин иштирок этади

НАТО сўнгги 13 йилдаги энг йирик ҳарбий машқларни бошламоқда. Trident Juncture номли ҳарбий машқларда 30дан ошиқ мамлакатдан 36 минг қўшин иштирок этади.

НАТО бош котиби муовини Александр Врешбоунинг айтишича, ҳарбий машқлар НАТОнинг “анъанавий ҳарбий қарама-қаршиликлардан тортиб, мураккаброқ гибрид уруш технологиялари ва пропаганда каби вазиятларга” қарши тура олиш салоҳиятини намойиш қилади. Вершбоу бу ҳақда 19 октябрь куни Сицилиядаги Трапани шаҳрида ҳарбий машқларни очиш маросимида гапирди.

НАТО мулозими бугунги кунда юзага келган геосиёсий вазият бундай машқ сўнгги бор уюштирилган Совуқ уруш давридагига нисбатан анча беқарорроқ, дея таъкидлади.

Мисол ўлароқ, Вершбоу Россиянинг Қрим минтақасини аннексия қилгани, Украина шарқида айирмачиларни қўллаб-қувватлаётгани, Сурияда мўътадил исёнчиларга қарши ҳаво ҳужумларини уюштираётганини ҳамда Ливия ва Сурияга террорчи ташкилотлар кириб бораётганини тилга олди.

Трапани шаҳри 21 октябрь куни бошланиб, ноябрнинг биринчи ҳафтасигача давом этадиган ҳарбий машқлар пайтида қўмондонлик маркази сифатида хизмат қилади. Машқлар Италия, Испания ва Португалия ҳудудлари ва бу мамлакатларга туташ сув ҳавзаларида ўтказилади.

Машқлар НАТОга аъзо кичик давлатнинг катта бир давлат томонидан босиб олиниши сценарийси бўйича ўтказилади. Вершбоу фаразий босқинчи давлат Россия экани тўғрисидаги иддаоларни рад этди.

XS
SM
MD
LG