Линклар

Германияда мусулмон-мигрантларнинг Европага келишига қаршилар ва тоқатлилик тарафдорлари митинги бўлиб ўтди


Дрездендаги ПЕГИДА митингига оид телелавҳадан скриншот, 2015 йил 19 октябри.

Дрездендаги ПЕГИДА митингига оид телелавҳадан скриншот, 2015 йил 19 октябри.

Германиянинг Дрезден шаҳрида Европанинг исломийлашувига қарши чиқаётган ПЕГИДА ҳаракати намойиш ўтказди. Бу намойиш иштирокчилари сони 20 мингдан ошгани айтилмоқда.

Айни пайтда душанба куни ПЕГИДА ҳаракатига қарши бўлганлар митингига камида 13 минг киши йиғилган. Улар ўзларининг муҳожирларга, хорижликларга нисбатан нафратга қарши эканларини билдирганлар.

Қарийб икки минг нафар полициячи саъй-ҳаракатига қарамай, иккала гуруҳ ўртасида чиққан тўқнашувнинг олдини олиб бўлмади. Пировардида ҳар иккала томон намойишчиларидан бир неча киши жароҳатланди.

Намойиш чоғида бир неча журналист ҳам жабрлангани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG