Линклар

17 октябрь куни кечқурин соат еттилар атрофида Россиянинг Рязань шаҳрида Ўзбекистон фуқароси бўлган ёш йигит поезд тагига тушди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига кўра, ўзбекистонлик йигит олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.

Терговнинг дастлабки натижаларига кўра, ўзбекистонлик йигит темирйўлнинг пиёдалар ўтиши мумкин бўлмаган жойидан ўтишга ҳаракат қилган пайти ушбу ҳалокат содир бўлган.

Ҳозирча ҳалокатнинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.

XS
SM
MD
LG