Линклар

logo-print

Туркияда ўзбек болаларини жангариликка тайёрлаган марказ фош этилди


Якшанба куни Туркиянинг Истанбул шаҳри Пендик туманида ўзбек ва тожик болаларини “Исломий давлат” жангарилигига тайёрлаш билан шуғулланиб келган марказ аниқланди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ўтказган рейд натижасида ушбу марказда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган жами 53 нафар киши қўлга олинган. Улардан 24 нафари вояга етмаган болалар экани айтилаяпти.

Туркиядаги “Vatan” нашри хабарига кўра, Пендик туманидаги бинолардан бирининг ертўласида жойлашган ушбу марказда болалар “Исломий давлат” экстремист гуруҳи турмуш тарзига ўргатилган ва жанговар машғулотлар ўтаганлар.

XS
SM
MD
LG