Линклар

Хакасияда ИШИДга алоқадорликда айбланган ўзбек йигити судланди


Россиянинг Хакасия Республикаси Абакан шаҳрида ўзбекистонлик 22 яшар Бобурбек Боқижон ўғли Азимов "Исломий давлат" гуруҳига алоқадорликда айбланиб, икки йилу бир ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига кўра, Бобурбек Азимов Интернет орқали "Исломий давлат" ҳақида тўлиқ маълумот олган ва Сурияга кетиш учун маблағ тўплаш мақсадида компьютер ва бошқа шахсий буюмларини пуллаган. Бобурбек Туркия орқали Сурияга кетмоқчи бўлган пайти қўлга олинган.

У яшаб келган уйда ўтказилган тинтув пайти экстремистик адабиётлар, видео тасвирлар ва "Исломий давлат"га тегишли байроқ топилган.

Бобурбек Азимов судда ўз айбини тўла бўйнига олган.

XS
SM
MD
LG