Линклар

logo-print

Қирғизистонда ҳибсхона нозирларини ўлдириб қочганлардан яна бири ўлдирилди


Ҳибсдан қочган ва 20 октябрда ўлдирилгани айтилаётган Азамат Мусуралиев.

Ҳибсдан қочган ва 20 октябрда ўлдирилгани айтилаётган Азамат Мусуралиев.

12 октябрга ўтар кечаси Чуй вилоятининг Қуйи Наврўз қишлоғида жойлашган 50-тергов ҳибсхонасида тўрт нафар нозирни ўлдириб қочган маҳкумлардан яна бири йўқ қилинди.

Чуйнинг Сўқулуқ туманидаги қишлоқлардан бирига яширинган Азамат Мусуралиев бугун ўлдирилгани хабар қилинди.

Ҳибсхонадан жами тўққиз маҳкум қочган ва улардан беш нафари ўша куннинг ўзида қўлга олинган эди.

Яширинишга улгурган тўрт маҳкумдан яна бири 16 октябрь куни ўлдирилган эди. Ҳозирда икки нафар маҳкумни қидириш ишлари давом этмоқда. Уларнинг қаерда экани ҳақидаги маълум учун бир миллион қирғиз сўми (14 минг АҚШ доллари) миқдорида мукофот пули эълон қилинган.

XS
SM
MD
LG