Линклар

logo-print

Туркияда IWPRнинг Ироқ бўлими раҳбари ўлик ҳолда топилди


 IWPRнинг Ироқ бўлими раҳбари Жаклин Саттон

IWPRнинг Ироқ бўлими раҳбари Жаклин Саттон

17 октябрь куни Уруш ва тинчликни ёритиш институти -IWPR нинг Ироқ бўлими раҳбари Жаклин Саттон Туркиянинг Истанбул аэропортида ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда хабар қилган IWPR маълумотига кўра, Саттон Лондондан Эрбилга кетаётган бўлган.

Туркия маълумотига кўра, Жаклин Истанбул аэропортининг ҳожатхонасида осилган ҳолда топилган.

Саттоннинг танишлари ва ҳамкасблари унинг ўлими сабабларини текширишни талаб қилишмоқда.

Бир неча ой аввал IWPRнинг Ироқдаги бошқа бир ҳамкори ўлдирилиб кетилган эди.

XS
SM
MD
LG