Линклар

18 октябрь куни Афғонистоннинг Форёб вилоятида Толибон жангарилари камида 18 нафар полиция ходимини гаровга олди.

Форёб полицияси бошлиғи Саид Ақага кўра, жангарилар гаровга олган полициячилар орасида Гормач тумани полиция бўлими бошлиғи Абдул Мажид ҳам бор.

Полициячилар жангарилар билан кечган икки кунлик жанг натижасида гаровга олинган.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, сўнгги уч кун ичида гаровга олинган 18 нафар полициячидан бирор бир хабар келмаган.

Толибон полиция бошлиғи ва унинг ходимларини гаровга олганини тасдиқлаб хабар тарқатди.

Афғонистон вице-президенти¸ генерал Абдурашид Дўстум бошчилигидаги ҳукумат кучлари воқеа жойида қутқариш амалиётларини бошлаган.

XS
SM
MD
LG