Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:55

BahsOnline: Ўзбекистонга хориж ҳарбий базалари керакми?


BahsOnlineнинг бу галги сонида Ўзбекистонга қўшни бўлган Афғонистондаги вазият яна беқарорлашаётган ва ИШИД алангаси тобора кучаяётган бир пайтда хорижий ҳарбий базаларнинг қанчалик керак ёки керак эмаслиги мунозара қилинди.

Германия қуролли кучлари жорий йил охиригача Ўзбекистоннинг Термиз шаҳридаги ҳаво базасини ёпади. Бу хабарни Озодлик билан суҳбатда Германия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби¸ подполковник Маркус Бек тасдиқлади. Унинг айтишича, Термиздаги немис ҳаво базаси 2015 йил 31 декабрь куни фаолиятини тўхтатади.

Германиядаги нуфузли Der Spiegel газетаси апрель ойида тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон томони Термиз базаси учун йилига 35 миллион евро ўрнига 72,5 миллион евро тўланишини сўраган.

BahsOnline: Ўзбекистонга хориж ҳарбий базалари керакми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:40 0:00

Айрим манбалар немисларнинг Термизни тарк этиш қарорига келишига Тошкентнинг нархни оширгани сабаб бўлганини айтади.

Бундан аввал, 2005 йилда, Ўзбекистон ҳукумати Хонобод шаҳридаги АҚШ ҳарбий базасини ёпган эди.

Президент Ислом Каримов жорий йилнинг январь ойида парламентда қилган чиқишида, Ўзбекистон бирорта сиёсий блокка аъзо бўлмаслиги ва унинг ҳудудида хорижий базалар бўлмаслиги ҳақида баёнот берган эди:

"Ўзбекистон ҳеч қачон бирон сиёсий блокка аъзо бўлмайди. Ўзбекистон замини ҳеч ким учун база бўлмайди, ҳарбий база. Ҳеч ким, ҳаракат қилиши ҳам, интилиши ҳам пуч. Бизлар ҳеч кимга еримизни, минтақамизни, Ўзбекистонимизни бермаймиз", деган эди Ислом Каримов.

Бироқ айрим сиёсатчилар фикрича, ИШИД алангаси тобора атрофдаги мамлакатларни урушга тортаётган, Афғонистондаги Толибон ҳаракати эса Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар чегараларида фаоллашиб бораётган бир пайтда хорижий ҳарбий базаларнинг борлиги жуда ҳам керак.

Бу фикрдаги сиёсатчилар Ўзбекистон ва бошқа қўшни давлатларнинг ҳарбий кучлари ташқаридан келадиган бундай ёвга бас келолмаслигини ва шунинг учун ҳам хорижий ҳарбий базалар бўлиши лозимлигини айтадилар.

Аммо, Ўзбекистон ҳудудидаги хорижий ҳарбий базалар энг аввало мамлакат мустақиллигини савол остига қўймоқда ва уларнинг борлиги Ўзбекистон душманларини яна ҳам кўпайтиради, деган фикрдаги сиёсатчилар ҳам бор.

Хўш, сиз нима дейсиз? Ўзбекистонга хорижий ҳарбий базалар керакми ёки йўқ?

Бундай базалар Ўзбекистонга фойда келтирадими ёки зарар?

Баҳсни қуйида тингланг:

BahsOnline: Ўзбекистонга хориж ҳарбий базалари керакми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:46 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG