Линклар

Анқарадаги портлашни уюштирган ҳудкушлардан бирининг шахси аниқланди


Туркия пойтахти Анқара шаҳрида 102 киши ўлимига сабаб бўлган портлашларни уюштирган икки ҳудкушдан бирининг шахси аниқланди.

Ҳукумат расмийлари маълумотига кўра, ҳудкуш шахс Туркиянинг Адияман шаҳрида яшаган Юнус Амир Алагўз исмли йигит экани аниқланган.

Юнуснинг акаси Шайх Абдураҳмон Алагўз ҳам жорий йил июлида Туркия жануби-шарқида 33 одам ўлимига сабаб бўлган ҳудкушлик ҳужумини уюштиргани айтилаяпти.

Ҳозирда Анқарадаги ҳужумларни уюштирган иккинчи ҳудкушнинг шахсини аниқлаш ишлари давом этаяти.

Расмий маълумотга кўра, Анқарадаги ҳужумларга алоқадорликда гумонланиб жами 15 киши ҳибсга олинган, улардан тўрт нафари гаров эвазига қўйиб юборилган.

XS
SM
MD
LG