Линклар

logo-print

Путин собиқ касбдошлари йил давомида 20 та террор хуружининг олдини олганини иддао қилди


Владимир Путин юқори лавозимли зобитлар билан Кремлда ўтказилган тантанали маросим чоғида, Москва, 2015 йил 20 октябри.

Владимир Путин юқори лавозимли зобитлар билан Кремлда ўтказилган тантанали маросим чоғида, Москва, 2015 йил 20 октябри.

Россия президенти Владимир Путин Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари 2015 йилда 20 та террор хуружининг олдини олганини иддао қилди.

20 октябрь куни Кремлда юқори лавозимли зобитлар иштирокида бўлиб ўтган маросимда Путин рус чекистлари йил бошидан буён 112 нафар террорчини ўлдиргани, 560 нафар жангарини қўлга олганини таъкидлади.

Путин баёнотидан бир неча соат ўтиб, полиция Москва вилоятида “Ҳизбут-Таҳрир” радикал партиясининг 20 нафар аъзоси қўлга олингани ҳақида маълумот тарқатди. Полиция иддаосига кўра, партия ҳалқалари номи келтирилмаган исломий жангарилар ва партия сафига янги аъзолар жалб қилиш учун пул йиғиш билан шуғулланиб келган.

Нозўравон кураш усулларини тарғиб қилувчи “Ҳизбут-Таҳрир” партияси фаолияти Россияда ва постсовет ўлкаларининг бир нечтасида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам тақиқланган.

XS
SM
MD
LG