Линклар

Латвия Россия билан бўлган чегара бўйлаб девор тикламоқчи


Латвиялик чегарачилар Латвия-Россия чегарасида.

Латвиялик чегарачилар Латвия-Россия чегарасида.

Латвия мамлакатга ноқонуний мигрантлар ўтишига йўл қўймаслик мақсадида Россия билан бўлган чегара бўйлаб девор тикламоқчи. Латвия Ички ишлар вазирлиги вакилига кўра, сезгир мосламалар билан жиҳозланган деворнинг умумий узунлиги 90 километрни ташкил қилади.

Бу иш тўрт йилга мўлжалланган ва Россия-Латвия чегарасини аниқроқ белгилашга қаратилган 20 миллиард евролик лойиҳанинг бир қисми бўлиб ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, жорий йилда Россиядан Латвия ҳудудига 300 га яқин муҳожир келган. Уларнинг аксарияти Вьетнам, Ироқ ва Сурия фуқароларидир.

Мазкур лойиҳа анча олдин режаланганди, бироқ, Латвия Ички ишлар вазирлигидан билдиришларича, у Европада мигрантлар билан боғлиқ бўҳрон юзага келганидан кейин устуворлик касб этган.

XS
SM
MD
LG