Линклар

Москва ва Вашингтон Сурия ҳаво ҳудудида инцидентларнинг олдини олишга қаратилган келишувга эришди


Россиянинг Латакиядаги қирувчи учоқлари.

Россиянинг Латакиядаги қирувчи учоқлари.

Пентагон баёнотига кўра, Москва ва Вашингтон Сурия ҳаво ҳудудида нохуш ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган келишувга эришган.

АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Питер Кук битим 20 октябрь куни имзоланганини маълум қилди. Битим алоқа учун частоталарни белгилаб беради, хавфсизлик протоколлари ҳамда қўшимча жиҳатларни муҳокама қилиш учун “қайноқ телефон линияси” ва ишчи гуруҳ тузиш кабиларни ўз ичига олади.

Питер Кукка кўра, ҳужжатда ҳамкорлик соҳалари кўрсатилмаган ва унда ахборот алмашишни кўзда тутилмайди.

Россия Суриядаги ҳарбий-ҳаво амалиётларини 30 сентябрь куни бошлаган. АҚШ эса бу мамлакатда “Исломий давлат” гуруҳига зарба бераётган коалицияга етакчилик қилиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG