Линклар

logo-print

Саудия Арабистонида Ҳаж мавсумида содир бўлган тиқилинчда нобуд бўлганлар сони, Associated Press агентлиги ҳисоб-китобига кўра, камида 2177 кишини ташкил этади.

Агентлик ҳаётдан кўз юмган зиёратчилар сони оммавий ахборот воситалари ҳисоботлари ва 30 мамлакатдан олинган расмий изоҳлар асосида аниқланганини қайд этади.

Айни пайтда Ар-Риёд сентябрь ойидаги тиқилинчда 769 киши нобуд бўлгани, 934 киши жароҳатланганига оид расмий маълумотини ўзгартишсиз қолдирган.

Мазкур ҳодиса Маккадаги шайтонга тош отиш маросими ўтказиладиган Жамарот мажмуаси олдида 24 сентябрь куни содир бўлганди.

XS
SM
MD
LG