Линклар

Ангренлик ҳуқуқ фаоли майда безориликда айбланмоқда


Ангренлик ҳуқуқ фаоли Дмитрий Тихонов.

Ангренлик ҳуқуқ фаоли Дмитрий Тихонов.

Ангренлик ҳуқуқ фаоли Дмитрий Тихоновга нисбатан “Майда безорилик” моддаси бўйича маъмурий иш очилди. Бу ҳақда Фарғона.ру ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Тергов материалларидан келиб чиқилса, Тихонов гўё жамоат жойида жанжал кўтарган. Ҳуқуқ фаоли ўзининг жанжалга алоқадорлигини рад этиб, аризачилар билан муносабатда аҳлоқ меъёрлари доирасидан чиқмаганини айтган.

Тихоновга қарши уч аёл ариза берган. Уларнинг иккиси маҳалла қўмиталари раисалари, учинчи аёлнинг кимлиги ҳозирча маълум эмас. Улар ангренлик ҳуқуқ фаолини пахта кампаниясини саботаж қилгани учун қоралаганлар.

“Майда безорилик”да айбланаётган Дмитрий Тихоновнинг айби исботланса, у энг кам иш ҳақининг 3-5 баробарида жаримага тортилиши ёки 15 суткага қамалиши мумкин.

XS
SM
MD
LG