Линклар

Ўзбекистонлик она 4, қирғизистонлик 3 эгизак туғди


Ўзбекистонлик рассом Ғофир Қодиров асари.

Ўзбекистонлик рассом Ғофир Қодиров асари.

Фарғоналик аёл бирданига тўрт фарзанд кўрди. Бу ҳақда хабар қилган телеграф.уз сайтига кўра, Насибахон ва Баҳромжон Ёқубовларнинг 3 ва 5 яшар 2 қизи бор эди. Энди улар сафига 3 ўғил ва 1 қиз қўшилди.

Чақалоқларнинг саломатлиги меъёр даражасида эканлиги, улар доимий тиббий кузатув остида эканлиги, она ва болалар махсус ажратилган палатада сақланаётгани, тиббий муолажалар ўз вақтида ўтказилаётгани айтилди.

Статистик маълумотларга қараганда, 4 эгизак туғилиши кам учрайдиган ҳодисадир, 700 минг ҳомиладор аёлдан фақат бири 4 та туғиши мумкин.

Бундан икки ҳафта муқаддам қўшни Қирғизистонда иккинчи гуруҳ ногирони 28 яшар Жилдиз Казиева бирданига 3 фарзанд кўрган эди.

Озодлик радиоси қирғиз хизматининг 21 октябрь куни хабар қилишича, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 3 фарзанд кўрган онага уй сотиб олиш учун президент жамғармасидан 1 млн. 200 минг қирғиз сўми ажратган.

XS
SM
MD
LG