Линклар

logo-print

Москвада сешанба куни Россия ва Сурия президентлари Владимир Путин ва Башар Асадлар ўртасида сўзлашувлар бўлиб ўтди.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг журналистларга айтишича, Башар Асад Москвага амалий сафар билан 20 октябрь куни келган.

Матбуот котибига кўра, сўзлашувлар тор ва Россия олий раҳбарияти вакиллари иштирокида кенг доирада бўлиб ўтган.

Песковнинг айтишича, Асад Путинга Суриядаги жорий вазият ва ўз режалари тўғрисида маълумот берган. Учрашув давомида икки давлат раҳбари Россиянинг Суриядаги ҳарбий амалиётлари бориши, террорчиликка қарши кураш ҳамда икки томонлама муносабатларнинг турли жабҳалари муҳокама қилинган.

Сешанба куни Россия ва АҚШ ўртасида Сурия узра парвозлар хавфсизлигига оид меморандум имзоланган эди.

Мазкур ҳужжат Россия ва АҚШ авиацияси ўртасида юз бериши мумкин бўлган ицидентларнинг олиш мақсадида Сурия осмонида пилотли ва пилотсиз учувчи аппаратлар парвози регламентини белгилайди.

АҚШ Давлат котиби Жон Кирбига кўра, мазкур меморандум Россия ва коалиция ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги келишув эмас.

Ҳужжатда “ҳамкорлик, координация ҳамда нишонларни биргаликда аниқлаш” назарда тутилмагани тўғрисида баёнот берди Жон Кирби.

Жорий йил сентябри охирида Россия Сурияда, Кремль таъбирига кўра, “Ислом давлати” террор гуруҳи жангариларига қарши ҳарбий-ҳаво амалиётларини бошлаган.

Лекин Сурияда исломчиларга қарши ҳарбий амалиёт ўтказаётган Вашингтон фикрича, Москва томонидан амалга оширилаётган зарбаларнинг аксарияти Башар Асад режимига қарши курашаётган Сурия мухолифатчи гуруҳларига қарши қаратилган.

XS
SM
MD
LG