Линклар

Тошкент аэропорти “энг ёмонлар” рўйхатидан жой олди


Тошкент аэропортида божхона текшируви

Тошкент аэропортида божхона текшируви

Guide to Sleeping in Airports сайти ўз муштарийлари орасида ўтказган сўров натижаларига кўра, Тошкент аэропорти дунёдаги энг ёмон аэропортлар рўйхатидан жой олди.

Сўровда 26 минг киши иштирок этган бўлиб, улар берган баҳоларга қараганда, Нигериядаги Порт-Харкорт (Port Harcourt International Airport) халқаро аэропорти энг паст баҳо олган.

Қуйидан иккинчи ўринга Саудия Арабистонидаги Жидда шаҳри Подшоҳ Абдулазиз халқаро аэропорти, ундан тепадаги ўринга Непал пойтахти Катмандудаги Трибхуван аэропорти жойлашган.

Тошкент халқаро аэропортига эса, сўровда қатнашганлар қуйидан тўртинчи ўринни берган ва уни муштарийлар дўзаҳга тенглаштирган. Сўровда қатнашганлар фикрича, Тошкент аэропортида бошбошдоқлик ҳукм суради, йўловчилар кўп вақтини навбатларда ўтказади.

XS
SM
MD
LG