Линклар

logo-print

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Иқлим ўзгариши бўйича БМТ ҳадли конвенцияси томонларининг 21- конференциясига таклиф қилинди.

Франция президенти Франсуа Олланд ва бу мамлакат ташқи ишлар ҳамда халқаро ривожланиш вазири Лоран Фабиуснинг 7-8 декабрь кунлари Парижда бўлиб ўтадиган анжуманга таклифи битилган мактубни Франциянинг иқлим ўзгаришига оид масалалар бўйича элчиси Беранжер Кэнси ўзининг 15 -19 октябрь кунлари Ўзбекистонга қилган сафари давомида ўзбекистонлик расмийларга топширгани тўғрисида Фарғона.ру сайти хабар қилди.

Европа Иттифоқи 2005 йилнинг майида Андижонда амалга оширилган қирғиндан сўнг мазкур фожеа юзасидан халқаро тергов ўтказилишини талаб қилган, Ўзбекистонга нисбатан санкциялар, жумладан бу мамлакатга қурол сотишга эмбарго, Андижон қирғинига масъул деб ҳисобланган 12 мулозимга ЕИ мамлакатларига киришга тақиқ эълон қилган эди.

ЕИ, шунингдек, Ўзбекистонга берилаётган молиявий ёрдамни қисқартирган ва бу мамлакат билан савдога чекловлар жорий этган эди.

2009 йили санкциялар тўлалигича бекор қилинди ва шундан сўнг Ислом Каримов 2011 йилнинг 24 январида Брюсселга сафар қилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон раҳбари 2013 йилнинг 16-17 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Латвияга борди ва бу ташриф Каримовнинг ЕИга аъзо давлатлардан бирига қилган сўнгги сафари бўлди.

XS
SM
MD
LG