Линклар

Самарқандда 3 кундан бери табиий газ йўқ, шаҳар газ таъминоти идорасига газни талаб қилиб келган аҳоли сиғмаяпти, деб хабар қилди 12news.uz.сайти.

Сайтга кўра, шаҳарнинг баъзи маҳалла ва мавзеларида газ ёзда ҳам йўқ эди. Кузнинг ёғин-сочинли кунлари бошланиши биланоқ аҳвол янада аянчли даражага етди.

Шаҳар газ таъминоти идорасидагилар юзага келган вазиятни об-ҳавонинг совиб кетиши туфайли газ истеъмоли ҳажми ортгани, натижада босим пасайиб кетгани билан изоҳлаётгани тўғрисида ёзди сайт.

Самарқандда юзага келган вазият Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудлари, ҳатто Тошкент шаҳри учун ҳам характерли эканлиги тўғрисида Озодлик радиоси йиллардан бери гапириб келади.

XS
SM
MD
LG