Линклар

logo-print

Оқ уй Башар Ассад пойига “қизил гилам” тўшаган Москвани танқид қилди


Россия президенти Владимир Путин (ў) Кремлда Сурия президенти Башар Ассадни (ч) кутиб олмоқда, 2015 йил 21 октябри.

Россия президенти Владимир Путин (ў) Кремлда Сурия президенти Башар Ассадни (ч) кутиб олмоқда, 2015 йил 21 октябри.

АҚШ Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш учун кутилмаганда Москвага сафар қилган Сурия президенти Башар Ассадни пойига “қизил гилам” тўшаб кутиб олгани учун Москвани кескин танқид қилди.

“Биз ўз халқига қарши кимёвий қурол қўллаган Ассадни кутиб олиш учун қизил гилам тўшаш россияликларнинг Сурияда сиёсий ўтиш даври бўлишини истаётганига оид баёнотларига тўғри келмайди, деб ҳисоблаймиз”, деди Оқ уй расмий вакили Эрик Шульц 21 октябрь куни журналистлар олдида чиқиш қиларкан.

Ассад Путинга ҳарбий дастак учун шахсан миннатдорчилик билдириш мақсадида 20 октябрь оқшомида Москвага келганди. Сурия президентининг кутилмаган сафарини Россия давлат оммавий ахборот воситалари дипломатик инқилоб ўлароқ талқин қилдилар.

Бу Сурия бўҳрони бошланган 2011 йилдан буён Башар Ассаднинг хорижий давлатга қилган илк сафаридир. У Россия Сурияда ҳарбий кампания бошлаганидан уч ҳафта ўтиб амалга ошди.

Дамашқнинг эски иттифоқчиси бўлган Москва Ассад ҳокимиятда қолиши шартлигини урғуламоқда. Бу мулоҳаза эса Суриядаги фуқаролар уруши дипломатик йўллар билан ҳал қилиниши учун Башар Ассад ўз лавозимини тарк этиши лозимлигини таъкидлаётган АҚШ ва бошқа ғарб давлатлари мулозимларининг фикрига тамоман зиддир.

XS
SM
MD
LG