Линклар

Каримов пахта ва ғалла бўйича давлат режасини бажарган деҳқонларни табриклади


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов “деҳқон ва фермерлар, сувчи, агроном ва механизаторларни, барча дала меҳнаткашларини ғалла, пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича шартнома мажбуриятларини адо этгани” билан табриклади.

Каримов табригидан келиб чиқилса, ўзбек деҳқонлари “жорий мавсумда 7 миллион 300 минг тонна ғалла, 3 миллион 350 минг тоннадан зиёд пахта етиштириш”га муваффақ бўлган.

2015 йилги пахта режаси муддатидан олдин бажарилгани ҳақида 14 октябрь куни бош вазир Шавкат Мирзиёев ҳисоб берганди.

Ўзбекистон пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатдан фойдалангани учун халқаро ҳамжамият томонидан танқид қилиб келинади.

Маълумотларга кўра, сентябрь бошида пахтага ҳайдалган коллеж ва олийгоҳ талабаларининг кўпи Ўзбекистонда ҳарорат кескин совий бошлагани туфайли шу кунда даладан қайтмоқда. Айни пайтда бюджет ташкилотлари ходимларининг дала ишларига сафарбарлиги 5 ноябргача давом этиши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG