Линклар

logo-print

Япония Бош вазири Марказий Осиë сафарини бошлади


Япония Бош вазири Шинзо Абе.

Япония Бош вазири Шинзо Абе.

Япония Бош вазири Шинзо Абе 22-28 октябрь кунлари Марказий Осиëнинг беш давлатига сафар бошлади.

Сафар арафасида Human Rights Watch ташкилоти Токио раҳбарига мурожаат қилиб¸ ундан минтақа раҳбарлари билан учрашувларда инсон ҳуқуқларининг аянчли вазиятини ҳам муҳокама қилишга чақирди.

Ташкилот эълон қилган очиқ мурожаатда Япония Бош вазиридан фуқаролик жамияти ва ҳуқуқ фаолларини сиëсий асосда тазйиқ қилишни тўхтатиш¸ ноҳукумат ташкилотлари ва мустақил журналистлар фаолиятига эркинлик бериш¸ одамларнинг йиғилишлар ўтказиш ҳаққидан фойдаланишини таъминлаш¸ ҳибс ва қамоқхоналарда қийноқ қўллаëтганларни жазога тортиш сўралган.

Япониядаги элликка яқин йирик ширкат вакиллари ҳамроҳлигида Марказий Осиëга сафар бошлаган Шинзо Абенинг минтақа ҳукуматлари билан асосан бизнес ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

24-26 октябрь кунлари Тошкентга келадиган Абе 2-жаҳон урушида асир тушган япон асирларини хотирлаш тадбирларида ҳам иштирок этади.

XS
SM
MD
LG