Линклар

logo-print

Ўзбекистон ҳукумати хориж сармоядорларини 5-6 ноябрь кунлари Тошкентда ўтказиладиган Халқаро инвестиция форумига таклиф қилмоқда.

Бу ҳақда Ғарб жамоатчилигига тақдим этилган расмий хабарда анжумандан мақсад Ўзбекистондаги давлат хусусийлаштириш дастурини хориж бизнесига тақдим этиш¸ ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик янгиликларни олиб киришга қодир сармоядорларга давлат корхоналарини сотишни таклиф қилиш экани айтилади.

Ўзбекистондаги вазирлик раҳбарлари баробарида мазкур форумда Жаҳон банки¸ Халқаро молия корпорацияси¸ Осиë тараққиëт банки каби халқаро молия тизимлари вакиллари ҳам иштирок этади.

Расмий Тошкент хориж сармоядорларини жалб қилиш мақсадида қатор қонун ва қарорлар қабул қилиб келаëтганига қарамай¸ мамлакатдаги кенг кўламли коррупция¸ валюта эркин конвертациясининг йўқлиги ва сиëсий ҳокимият истқиболининг нобарқарорлиги хориж сармоядорларини Ўзбекистонга киришдан чўчитмоқда.

XS
SM
MD
LG