Линклар

Ўзбекистонда Beeline бренди остида фаолият юрғизиб келган VimpelCom ширкати Россия¸ Қозоғистон¸ Қирғизистон¸ Ўзбекистон¸ Тожикистон¸ Грузия¸ Арманистон ва Украинадаги 50 мингдан ошиқ телекоммуникация минораларини сотишга уринмоқда.

Bloomberg агентлигининг ширкатдаги ўз манбасига таяниб ëзишича¸ шу мақсадда ширкат Швейцариядаги UBS молиявий ҳолдинги, АҚШдаги Merrill Lynch инвестиция банки ва TAP Advisors инвестиция ширкати билан музокаралар олиб бормоқда.

Европа ва АҚШ тергов идоралари 2005 йилда Ўзбекистон телекоммуникация бозорига кирган VimpelComнинг президент қизи Гулнора Каримовага юзлаб миллион доллар пора бергани хусусидаги айбловларни текшираëтган бир пайтда Норвегиянинг Telenor Group ширкати VimpelCom компаниясидаги 33 фоизлик улушини сотиш ниятини билдирди.

220 миллиондан ортиқ мижозга хизмат қилувчи дунёдаги еттинчи йирик телеком ширкати ҳисобланадиганVimpelСomнинг асосий ҳиссадорлари россиялик миллиардер Михаил Фридманга тегишли Альфа гуруҳи ҳамда Норвегиянинг Telenor компанияларидир.

XS
SM
MD
LG