Линклар

Россияликлар орасида президент Путин фаолиятини қўлловчилар сони шу пайтгача қайд этилган энг юқори кўрсаткичга етди.

Жамоатчилик фикрини ўрганиш Бутунроссия маркази томонидан бугун эълон қилинган сўровга кўра¸ россияликларнинг 90 фоизи Путин фаолиятини маъқуллайди.

Бу сўров хулосасига мувофиқ¸ Путин ўзининг шу пайтгача қайд этилган аввалги рейтингларидан ҳам ўзиб кетди.

2015 йил июнида ўтказилган сўровда Путинни маъқулловчилар 89.1 фоизни ташкил этган эди.

Марказ таҳлилчилари изоҳича¸ Путин рейтингининг тарихий максимумга кўтарилишига Россия ҳарбийларининг Суриядаги ҳаво ҳужумлари сабаб бўлган.

Путин рейтинги Россия 2014 йил мартида Қримнинг аннексия қилиниши ортидан оша бошлаган.

XS
SM
MD
LG