Линклар

Чуй қамоқхонасидан қочган яна бир жиноятчи қўлга олинди


Махсус амалиëт пайтида отиб ўлдирилган

Махсус амалиëт пайтида отиб ўлдирилган

Қирғизистон милицияси қамоқхонадан қочган яна бир жиноятчининг қўлга олингани ҳақида хабар тарқатди.

Қирғизистон қамоқхоналар бошқармаси расмийсининг Озодликка айтишича¸ қочувдаги жиноятчи бугун Бишкек яқинидаги қишлоқлардан бирида ушланган.

Қирғизистоннинг Чуй вилоятидаги 50-сонли қамоқхонадан 12 октябрга ўтар кечаси террорчиликда айбланиб озодликдан маҳрум этилган 9 маҳбус қочиб кетган¸ аммо улардан бештаси тезда қўлга олинган эди.

Қочувдаги тўрт маҳбусдан иккитаси тақиқланган “Жайшул Маҳдий” гуруҳининг аъзолари сифатида террорчиликда айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Бугун ушланган 29 яшар Абдураҳмонов билан қочишга мувафафқ бўлганлардан олтитаси қўлга олинди¸ икки нафари отиб ўлдирилди ва қочувда фақат бир жиноятчи қолди.

XS
SM
MD
LG