Линклар

logo-print

Ўзбек деҳқони етиштирган мева-сабзовотни ҳукумат танлаган саноқли ширкатлар экспорт қилади


Ўзбекнинг хусусий томорқасида етиштирилган мева-сабзовот ҳукумат белгилаган нархда экспорт қилинади

Ўзбекнинг хусусий томорқасида етиштирилган мева-сабзовот ҳукумат белгилаган нархда экспорт қилинади

Ўзбекистон ҳукумати мева-сабзовотларни юк машиналарида экспорт қилиши рухсат этилган ширкатлар рўйхатини тузди. Озодликка сиздирилган ҳужжатга кўра, октябрь ойида Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида ўтказилган мажлис баёнига илова тарзида экспортни автомобиль транспортида амалга оширишга рухсат берилган ширкатлар рўйхати тасдиқланган. 2016 йил 1 январига қадар юк машинасида меваларни ташиш рухсат этилган ширкатларнинг камида тўрттаси вазир Элъёр Ғаниевга алоқадор экани айтилади. Озодлик рўйхатдаги фирмалардан биттаси билан боғланиб, экспортининг катта қисми вазирга алоқадор ширкатлар орқали амалга оширилишини аниқлади.


Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги 9 ва 17 октбярь кунлари “қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ички истеъмолдан ортиқча қисмини тартибли” экспорт қилиш масаласига бағишланган иккита мажлис ўтказди.

Озодликка ушбу мажлислар баёнлари нусхаси 22 октябрь куни сиздирилди. Баёнларга илова тарзида берилган “мева-сабзовотлар маҳсулотларини 2016 йилнинг 1январига қадар автомобиль транспортида экспортга чиқаришга рухсат берилган юридик шахслар рўйхати”да жами 136 ширкат киритилган. Бунда, дастлабки 9 октябрь мажлиси баёнига 43 ширкатдан иборат рўйхат илова қилинган. 17 октябрь кунги мажлис баёнида эса бу рўйхатга қўшимча тарзда яна 93 ширкат киритилган.

Ўзбекистон ҳукумати сентябрь ойида мева-сабзавотни автотранспортда экспорт қилишни тақиқлаб қўйган эди. Эскпортни фақат “Ўзбекистон темир йўллари” давлат ширкати ёки ҳаво транспортида амалга ошириш белгилаб қўйилган қарор “экспортни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш” важи билан изоҳланди.

Орадан бир ой ўтиб, ҳукумат ўз қарорини бекор қилиб, мева-сабзовотларни автотранспортда ташқарига олиб чиқишга рухсат этгани тўғрисида Озодлик шу ҳафта бошроғида хабар қилди.

Озодлик қўлга киритган рўйхатга киритилган 136 ширкатнинг камида тўрттаси Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элъёр Ғаниевга яқин шахслар томонидан назорат қилиниши айтилади.

“Ўзинтеримпэкс”, “Ўзмарказимпэкс”, “Ўзпроммашимпэкс” ва “Марказсаноатэкспорт” акциядорлик жамиятлари Ғаниевнинг ўғиллари назоратида эканига ишора қилувчи маълумотлар бор.

“Ўзинтеримпэкс”, “Ўзмарказимпэкс”, “Ўзпроммашимпэкс” ва “Марказсаноатэкспорт” акциядорлик жамиятлари Ғаниевнинг ўғиллари назоратида эканига ишора қилувчи маълумотлар бор.

Озодлик тасарруфида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги қошидаги “Ўзинтеримпэкс”, “Ўзмарказимпэкс”, “Ўзпроммашимпэкс” ва “Марказсаноатэкспорт” акциядорлик жамиятлари Ғаниевнинг ўғиллари назоратида эканига ишора қилувчи маълумотлар бор.

Озодлик автотранспортда экспорт қилиш ҳуқуқи берилган ширкатларнинг бири билан боғланишга муваффақ бўлди. Шахси сир қолиши шарти билан Озодликка гапирган ширкат вакили автотранспортда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти билан шуғулланишга лицензия берилган юридик фирмаларнинг айримлари вазирлик қошидаги ширкатлар билан ҳамкорлик қилишини билдирди.

“Мева-сабзавотларни етиштирган фермернинг ўзи мамлакат ташқарисига маҳсулотини олиб чиқолмайди. Бунинг учун бизга ўхшаган фирма билан ҳамкорлик қилиши керак. Бизда барча лицензиялар бор. Бунақа фирмалар кўп. Лекин биз “Ўзпроммашимпэкс” билан ишлаймиз, бу вазирликка қарашли компания. Лицензияси бор бошқа фирмалар ҳам вазирлик орқали ишлашади, одатда. Лекин агар қўлингиздан келса, “Ўзпроммашимпекс” билан тўғридан-тўғри ишлашингиз мумкин”, дейди фирма вакили.

Фарғона вилоятидан мева-сабзовотларни ташқарига чиқариш соҳасидан хабардор тадбиркорнинг Озодликка айтишича, шу пайтгача ҳам экспорт Тошкентдаги фирмалар орқали амалга оширилганини айтади. Тадбиркор сентябрь ойида мева-сабзовотларни автотранспортда ташқарига олиб чиқишга қўйилган тақиқ фермерларни ташвишга солгани ва бу тақиқ бекор қилинган бўлса, хайрли бўлибди, дея билдири.

9 октябрь кунги йиғилиш баёнига “қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг тавсия этилаётган экспорт қуйи нархлари” рўйхати ҳам илова қилинган.

9 октябрь кунги йиғилиш баёнига “қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг тавсия этилаётган экспорт қуйи нархлари” рўйхати ҳам илова қилинган.

9 октябрь кунги йиғилиш баёнига “қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг тавсия этилаётган экспорт қуйи нархлари” рўйхати ҳам илова қилинган. Тошкентдаги фирма вакили “тавсия этилган нарх” нимани англатишини Озодликка тушунтириб берди.

“Ҳозир биз асосан Россияга жўнатяпмиз. Бизнинг фирма Сибирдаги Омск, Тумень, Томск каби шаҳарларга сотади. Мева-сабзавотни хориждаги ҳамкор фирмаларга сотамиз. Лекин нархни биз эмас вазирлик (Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги-таҳр.) белгилайди. Бу нархлар баёнда белгиланган. Вазирлик кўрсатмасига кўра, хориждаги ҳамкор фирмага бу нархдан қимматга сота олмаймиз. Масалан, охирги шартномалардан бири бўйича тойфи узумнинг бир тоннасини Тюмендаги фирмага 780 доллардан сотдик. Яъни килоси 78 центдан бўляпти. Табиийки фермердан бундан арзонроқ нархда сотиб олишимиз керак”, дейди экспортёр фирма вакили.

Унинг айтишича, хориждаги фирмалар билан шартномаларни вазирликнинг ўзи тузади ва бу шартномаларда қандай нархлар кўрсатилганини очиқламайди.

Ўзбекистон ҳукумати жорий йилдан Россияга қишлоқ-хўжалик маҳсулотлари экспортини ошириш ҳаракатига тушди. Озодлик манбалари бунинг асосий сабаби Россияда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомибллар савдоси касодга учраб, ҳукумат ғазнасига валюта тушумининг кескин камайиб кетиши билан боғлиқдир. Озодлик манбалари шу йил бошроғида бош вазир Шавкат Мирзиёев йил бошида ўтказган мажлисда “бундан кейин машина савдосидан тушадиган валютадан умидни узиш керак. Энди мева-сабзовот экспортига ўтишга мажбурмиз”, деган сўзларидан иқтибос келтирган эди.

Ҳукумат режасига мувофиқ, жорий йили мамлакатда 15,5 миллион тонна мева ва сабзавот маҳсулотлари етиштириш кўзда тутилган.

XS
SM
MD
LG