Линклар

Ўзбекистонда олтин қазиб олувчи яна икки кон ишга туширилади


Uzbekistan - gold found by sanitation workers in Kokan city

Uzbekistan - gold found by sanitation workers in Kokan city

Ўзбекистон яқин йиллар ичида олтин ишлаб чиқарувчи яна икки конни ишга туширмоқчи.

Пистали ва Ўрталик конларини ишга туширишга тайёргарлик кетаётгани ҳақида Uzbekistan Today нашрига Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг Геология бош бошқармаси раҳбари Азимжон Холиқов билдирган.

Мулозимга кўра, 2014 йилда Ўзбекистон тасдиқланган олтин заҳиралари бўйича дунёда тўққизинчи, олтин қазиб олиш бўйича эса 11-ўринни эгаллаган.

“Сўнгги йилларда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ўрганилаётган фойдали қазилмалар турларини сезиларли даражада оширди. Агар 2010 йилда бор-йўғи учта олтин-уран ерости рудаси бўлган бўлса, бугунги кунда фойдали қазилмаларнинг 15 турини тадқиқ этаяпмиз. Мустақиллик йилларида янги олтин конлари очилди, уларнинг ҳар биридаги заҳира ва тахминий ресурслар миқдори бир неча ўн ва ундан ортиқ тонна олтинга етади”, дея иқтибос келтиради Азимжон Холиқов сўзларидан Uzbekistan Today нашри.

Ўзбекистонлик геологнинг қайд этишича, бугунги кунда мамлакат олтин-руда базасининг асосини Қизилқум, Самарқанд ва Тошкентолди геологик-иқтисодий ҳудудларидаги конлар ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG