Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:32

Долларнинг кескин кўтарилишидан сўнг қора бозор фалаж бўлди

Ўзбекистонда 22 октябрдан бошлаб АҚШ долларининг кескин кўтарилиши қандай оқибатларга сабаб бўлмоқда? Доллар кўтарилиши нарх-навога қандай таъсир қиляпти? Ушбу жонли блог орқали бу борадаги барча хабарларни бериб борамиз.

16:03 24.10.2015

Сарроф: "Доллар аста-секин тушяпти"

Тошкентнинг Олой бозоридаги доллар қора бозори саррофларидан бири, 24 октябрь куни бозорда саросималик йўқлигини, доллар кечагига қараганда яна 100 сўмга арзонлаганини айтди:

"Паника босилди, ака. Кеча эрталаб 5900дан олиб 6000дан сотган ҳам эдик. Бугун эса тинчлик, доллар секин-секин тушяпти. Бугун эрталабдан буён бир хил курс турибди. 5600 дан оляпмиз, 5700 дан сотяпмиз", деди сарроф.

18:51 23.10.2015

"Доллар 5800га тушди, лекин сотиб олувчи йўқ"

Тошкент қора бозорида бир АҚШ долларининг нархи 5800 сўмга тушди. Бу ҳақда Озодликка гапирган саррофлардан бирининг айтишича, доллар сотиб олувчи одам йўқ:

"5600 сўмдан оляпмиз, лекин харидор йўқ. Эрталаб 6000 эди, мана сеикн-секин 5800 сўмга тушди, лекин талаб йўқ. Балки одамлар бундан ҳам арзон бўлар деб кутиб тургандир", дейди сарроф.

Бу 23 октябрь, Тошкент вақти билан соат18.50да олинган маълумот.

17:41 23.10.2015

Долларнинг қора бозор курсини кўрсатаётган сайт қоқиниб ишлаяпти

АҚШ долларининг Ўзбекистондаги қора бозор курсини кўрсатиб турадиган dollaruz.com сайти жуда қийинчилик билан очиляпти. Бу сўнгги икки кун орасида сайтга кирувчиларнинг ҳаддан ташқари кўп ташрифи билан боғлиқ эканлиги айтилади.

Сайтга кирмоқчи бўлганларга шундай ёзув чиқяпти
Сайтга кирмоқчи бўлганларга шундай ёзув чиқяпти

Долларнинг курси қора бозорда бир куннинг ўзида 5500 сўмдан 6000 сўмгача чиқиб кетганидан сўнг, бу сайтни кузатиб турувчилар кўпайди.

22 октябрдан бошлаб кўтарила бошлаган доллар курси, 23 октябрь тушдан кейин яна секин-секин пастлай бошлади.

Айни пайтда, сайт маълумотига кўра Тошкентда бир АҚШ доллари қора бозорда 5400-5700 сўмдан сотиб олиняпти ва 5850 сўмдан сотиляпти.

Саррофларнинг айтишларича, долларни сотувчиларга нисбатан, уни сотиб олувчилар кўпроқ. Бу ҳолат, дейди саррофлар, доллар курсининг яна кўтарилишидан дарак беради.

16:45 23.10.2015

"Доллар қарз олганларга қийин бўлди"

Фарғонадаги қурилиш бозорининг тадбиркорларидан бирининг айтишича, эрталаб олти минг сўмга чиқиб кетган доллар, тушдан кейин 200 сўмга ташлаган:

"Қайтди, озгина бўлса ҳам қайтди. 5800га қайтди. Масалан битта нарсани 12 минг сўмга сотамиз, ўшани Тошкентдан 11 минг сўмга олиб келамиз. Бозор йўқлигидан ҳалигини олган нархимда сотаётгандим, халқда пул йўқда. Билмасам энди нима бўлади. Сўм "купон" бўлганида ҳам 2700 сўмга чиққан эди, холос. Ҳозир эса сўм сомон бўлиб кетди. Ҳозир одамлар қора қозоним қайнаб турса бас, дейишмоқда. Энг ёмони долларда бировдан қарз олганларга бўлди. Катта миқдорда долларда қарз олганлар энди касал бўп қолади. Энг ёмони ана шу. Лекин одамларда паника йўқ, паниканинг ҳаммаси ўша қора бозорда. Одамлар долларнинг кўтарилишига эътибор ҳам бермай қўйди", деди тадбиркор.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG