Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:20

Долларнинг кескин кўтарилишидан сўнг қора бозор фалаж бўлди

Ўзбекистонда 22 октябрдан бошлаб АҚШ долларининг кескин кўтарилиши қандай оқибатларга сабаб бўлмоқда? Доллар кўтарилиши нарх-навога қандай таъсир қиляпти? Ушбу жонли блог орқали бу борадаги барча хабарларни бериб борамиз.

13:14 23.10.2015

Ўзбекистон қора бозорида бир АҚШ доллари 6200 сўмга баҳоланмоқда.

23 октябрь куни тушга яқин Самарқанд шаҳрида бир АҚШ долларининг сотилиш нархи 6200 сўмга чиқди. Маҳаллий саррофларнинг айтишларича, кечадан буён қора бозорда саросималик ҳукм сурмоқда. Доллар сотувчилар камайиб қолган.

"Назаримда доллар сотувчи одамлар кечадан бошланган резкий кўтарилишни кўрганидан сўнг, яна кўтарилади деб, пойлаб туришибди. Чунки сотувчи камайиб қолди", деди Озодликка маҳаллий саррофлардан бири.

13:42 23.10.2015

Тошкентда доллар 5900 сўмга тушди

Тошкентнинг қора бозорларида 23 октябрь куни эрталаб бир АҚШ доллари 6000 сўмга сотилган эди. Қўйлиқ бозоридаги саррофлардан бирининг айтишича, 22 октябрь куни кечқурун соат 9ларда доллар 6000 сўмлик босқичга кўтарилган эди ва бу ҳолатида 23 октябрь соат эрталаб 9гача турди. Соат ўнлардан бошлаб шу пайтгача доллар 5700 сўмдан сотиб олиняпти 5900 сўмдан сотиляпти.

14:25 23.10.2015

"Тошкентнинг қора бозоридаги саррофлар ўзларини "страховка" қиляпти"

Тошкентнинг Олой ва Қўйлиқ бозорларидаги саррофлар билан гаплашган журналист Абдураҳмон Ташановнинг айтишича, қора бозорда кеча бошланган "паника" бугун бир оз босилгандай:

"Олой ва Қўйлиқдаги саррофлар вазият бир оз мўътадиллашганини айтяпти. Тошкент вақти соат 14да бир долларнинг сотиб олиш нархи 5600 сўм, сотиш нархи эса 5800 сўм бўляпти. Кеча эса сотиш нархи 6000 сўмга чиққани айтишди", дейди Абдураҳмон Ташанов.

Журналистга кўра, саррофлар сотиш ва сотилиш нархи ўртасига катта тафовут қўйиб, бу билан ўзларини "тушиб қолиш"дан ҳимоя қилишаётганини айтган:

"Мен улардан сўрадим, "нега энди аввал сотиш ва сотилиш ўртасида 20-50 сўм фарқ бўларди, ҳозир эса 200 сўм фарқ қиляпти", деб. Улар бу саволга жавобан аввал ҳам доллар бир кўтарилиб тушганда, долларни қиммат нархда кўп сотиб олиб, кейин у бирданига тушиб кетганидан сўнг зарар кўрганини, бу билан ўзларини "страховка" қилишаётганини айтди", деди журналист.

Абдураҳмон Ташанов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:08 0:00
Бевосита линк

14:42 23.10.2015

Доллар кўтарилиши билан Гулистонда озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлади

Гулистон шаҳрида истиқомат қиладиган новвой Каримжоннинг айтишича, кечадан буён нарх-наволар аста-секин осмонга ўрлаяпти:

"Хамир қиладиган "дрожа"ни икки кун олдин 400 сўмдан сотиб олгандим. Бугун эрталаб бозорга борсам 700 сўм бўпти. Кунгабоқар ёғининг бир литри 7,5 минг сўм эди бугун 9 минг сўмдан олдим. Пахта ёғи 4,5 минг эди, 6 минг бўпти. Бир қоп қозоқ уни 110 минг сўм эди, бугун 120 минг сўмга чиқди. Биласизми, оддий гугурт ҳам қиммат бўляпти. Сотувчилардан нега деб сўрасак, доллар ошяпти, деб жавоб беради", деди Каримжон.

Гулистонлик Каримжон билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:52 0:00
Бевосита линк

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG