Линклар

Зулфия Султон "Mercedes Benz Fashion Week"да ўзбек адрасларини намойиш этди


Москвада шарқий европанинг энг йирик мода кўриги ҳисобланган Mercedes Benz Fashion Week Russia кўргазмасида ўзбекистонлик дизайнер Зулфия Султон ўзининг 2016 йил баҳор-ёз фасли либослари билан қатнашмоқда.

Дизайнер ўзининг Facebookдаги саҳифасида: “Мен подиумдан ажойиб ўзбек матолари тили билан гапираман, ёрқин ва жозибадор икат нақшлари билан қатнашяпман”, - деб ёзди.

Москвадаги мода ҳафталигида дунёнинг 400дан ортиқ дизайнер ва брендлари ўз маҳсулотларини намойиш қилмоқда.

Зулфия Султон ўзбек поп қўшиқчилари Манзура¸ Зиëда¸ Шаҳноз¸ Муниса Ризаева ва Лола Йўлдошеваларнинг саҳнавий қиëфасини белгилаш йўлида ижод қилмоқда.

Рассом Зулфия Султон бичимига кўра тикилган либосда саҳнага чиққан Лола Йўлдошева икки ой аввал "Ўзбекнаво" танқидига учради. Бу танқидларда Зулфия Султон тиккан кийимлар "миллийликка зид", деб топилган эди.

XS
SM
MD
LG