Линклар

logo-print

Япония бош вазири Шинзо Абе Ўзбекистонга икки кунлик расмий ташрифини бошламоқда


Япония Бош вазири Шинзо Абе бугун икки кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, Абе Тошкентда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашади.

Тошкентга учиб келиши аввалида Шинзо Абе Душанбе шаҳрида Тожикистон президенти Имомали Раҳмонов билан музокаралар ўтказди.

Япониядаги элликка яқин йирик ширкат вакиллари ҳамроҳлигида Марказий Осиё давлатлари бўйлаб сафари доирасида Ўзбекистонга келган Шинзо Абе асосан бизнес ва маданий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Ўзбекистонга ташрифи давомида Синдзо Абэ япониялик ҳарбий асирлар қабрини зиёрат қилади.

У ерда Абе иккинчи жаҳон урушида асир тушган япон асирларини хотирлаш тадбирларида қатнашади.

Бундан ташқари, Япония бош вазири таъмирдан чиққан Тошкентдаги Алишер Навоий номли Давлат академик опера ва балет театрининг очилиш маросимида иштирок этади.

Сафар арафасида Human Rights Watch ташкилоти Токио раҳбарига мурожаат қилиб¸ ундан минтақа раҳбарлари билан учрашувларда инсон ҳуқуқларининг аянчли вазиятини ҳам муҳокама қилишга чақирди.

Ташкилот эълон қилган очиқ мурожаатда Япония Бош вазиридан фуқаролик жамияти ва ҳуқуқ фаолларини сиëсий асосда тазйиқ қилишни тўхтатиш¸ ноҳукумат ташкилотлари ва мустақил журналистлар фаолиятига эркинлик бериш¸ одамларнинг йиғилишлар ўтказиш ҳаққидан фойдаланишини таъминлаш¸ ҳибс ва қамоқхоналарда қийноқ қўллаëтганларни жазога тортиш сўралган.

XS
SM
MD
LG