Линклар

Қўшма Штатлар Жанубий Кореяга Ўзбекистонга 12та ҳарбий ўқув самолётини сотишни тақиқлади, деб хабар берди 25 октябрь куни Korea Times газетасига таянган ҳолда Марказий Осиё янгиликлар хизмати.

Хабарда айтилишича, умумий қиймати 400 миллион долларга тенг бўлган T-50 “Golden Eagle” учоқларини Ўзбекистонга сотиш шартномасига жорий йил май ойида Ислом Каримовнинг Кореяга қилган сафари чоғида эришилган эди.

Korea Times газетасининг ёзишича, АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга сотилган учоқ Россияга қайта сотилиши мумкинлигидан хавотир билдириб, мазкур шартномани амалга оширишга қаршилик қилган.

“Бундан ташқари Қўшма Штатлар Ўзбекистон Т-50 учоқларини сотиб олиши ортидан қўшни давлатлар билан муносабатларда таранглик юзага келиши мумкинлигидан ҳам ташвиш билдирган”, деб ёзади газета.

Korea Times газетаси ўз манбасига таянган ҳолда Жанубий Корея ҳукумати Вашингтонни Ўзбекистонга учоқларни сотиш хавфли эмаслигига ишонтиришга ҳаракат қилаётганини ёзган. Т-50 ҳарбий жангавор ўқув учоқлари АҚШ ва Корея ҳамкорлигида ишлаб чиқарилади.

XS
SM
MD
LG