Линклар

logo-print

2015-217 йилларда пенсионерлар учун "Нафақа" ягона ахборот тизими жорий қилинади


Cўнгги йилларда пенсиянинг вақтида тўланмаслиги ҳам нафақахўрларнинг асосий муаммосига айланган

Cўнгги йилларда пенсиянинг вақтида тўланмаслиги ҳам нафақахўрларнинг асосий муаммосига айланган

Ўзбекистонда пенсия миқдорини белгилашни енгиллаштиришга қаратилган ахборот тизими жорий этилади. Ҳукумат 19 октябрь куни қабул қилган қарорга биноан жорий этиладиган идоралараро “Нафақа” тизими 2,7 миллион нафақахўр ва ижтимоий пенсия оладиган 237 минг фуқарога оид маълумотлар сақланадиган ягона база бўлиши айтилмоқда.

Ҳукуматнинг “2015-2017 йилларда идоралараро ягона интеграциялашган нафақа таъминоти ахборот тизимини жорий этиш чоралари тўғрисида”ги қарорига кўра, “Нафақа” тизими Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазирлиги, “Ўзархив” агентлиги, Олий суд ҳамда мамлакат тижорат банклари ахборот тизимлари билан интеграциялаштирилади. Бу эса нафақахўрларни пенсия миқдорини белгилаш учун талаб этиладиган қоғоз шаклидаги маълумотномаларни тўплаш эҳтиёжидан озод қилиши айтилмоқда. “Нафақа” ягона ахборот тизими пенсия ва ижтимоий тўловлар миқдорининг ўз вақтида белгиланиши ва молияланишини таъминлайди.

Ўзбекистонда нафақани расмийлаштириш учун турли идоралардан маълумотнома ва тасдиқловчи ҳужжатларни тўплаш талаб этилиши қариялар учун катта қийинчиликларни туғдиради.

Шунингдек, сўнгги йилларда пенсиянинг вақтида тўланмаслиги ҳам нафақахўрлар учун долзарб муаммога айланган.

Ҳозирда Ўзбекистон бўйлаб пенсияларни пластик тўлов карталарга ўтказиш жараёнининг бошлангани ҳам нафақахўрларни хавотирга солмоқда.

XS
SM
MD
LG