Линклар

Чимкентлик ўқитувчи 6 боласини олиб "Сурияга кетиб қолди"


Чимкентлик Марат Мавленов 15 йил ўқитувчилик қилган мактаб, Жанубий Қозоғистон, 2015 йилнинг 21 октябри.

Чимкентлик Марат Мавленов 15 йил ўқитувчилик қилган мактаб, Жанубий Қозоғистон, 2015 йилнинг 21 октябри.

Қозоғистон жанубидаги Чимкент туманида чоп этиладиган "Замана" газетаси шу туманда 15 йил ўқитувчилик қилган Марат Мавленов "ўз оиласини олиб Сурияга кетгани" ҳақида мақола чоп этди. Мақола ортидан Казигурт қишлоғига борган Озодлик мухбири қишлоқда ўқитувчининг Сурияга кетгани ҳақида ҳамма билиши, аммо нима сабабдан кетганини билмай ҳайрон эканига гувоҳ бўлди.

"Замана" газетасининг ёзишича, Марат Мавленовнинг олти боласи ва хотинини олиб, Сурияга кетиб қолгани ҳақида яқин қариндоши таҳририятга хабар қилган.

Маҳаллий журналистлар ўқитувчининг оиласи билан ярим тунда автобусга ўтириб, Чимкентдан Бишкекка боргани, у ердан Туркияга учгани ва шу тариқа Сурияга ўтганини хабар қилди.

- Бу маълумотни бизга Мавленовнинг қайинсинглиси берди. Уларнинг Қозоғистон МХҚ (Миллий хавфсизлик қўмитаси - таҳр.)да ишлайдиган қариндоши бор экан. Бу маълумотни ундан олганини айтди. Аммо, маълумотни сир сақлашни талаб қилиб, ҳозир уларга босим ўтказишаётган экан. Шунинг учун мен уларнинг исми-фамилияси ва телефон рақамларини ошкор қилолмайман, - деди маҳаллий газета мухбири Озодлик қозоқ хизмати мухбири билан суҳбатда.

Қозоқ хизмати мухбири Казигурт қишлоғига борганида, Мавленовлар оиласининг Сурияга кетгани ҳақида "бутун қишлоқ билиши", аммо куч ишлатар идоралари расмий маълумот бермаётганига гувоҳ бўлди.

21 октярь куни Чимкентдан 60 киломтер олисда бўлган Казигурт қишлоғида бўлган мухбир Марат Мавленовнинг қишлоқдошлари ва онаси билан учрашди.

Қишлоқдошлари ўқитувчининг сентябрь бошида оиласини олиб, Сурияга кетганидан хабардорлиги, аммо нима сабабдан кетганидан бехабарлигини айтишди.

Марат Мавленов истиқомат қилган уй, Жанубий Қозоғистон, 2015 йилнинг 21 октябри.

Марат Мавленов истиқомат қилган уй, Жанубий Қозоғистон, 2015 йилнинг 21 октябри.

Мавленовнинг эшигини қоққан мухбирни қарши олган кекса онаси - Анар Мавленова суҳбатлашишни истамади:

- Мен хастаман. Айланайин, кета қол. Менинг гаплашадиган аҳволим йўқ. Бизни ташлаб кетган ўғлимиз ҳақида айтадиган гапим йўқ, - деди Анар Мавленова Озодлик мухбирини остонадан нари йўлларкан.

Қишлоқ аҳлига таянган мухбир бир кечада ғойиб бўлган ўқитувчининг 44 ёшда бўлганини хабар қилмоқда. У рус тили ва адабиётидан дарс берган. Олти боланинг онаси бўлган рафиқаси Айгул уй бекаси бўлган. Оиланинг катта фарзанди мактабнинг юқори синфида таҳсил олаётган, энг кичиги эса ҳали йўргакда бўлган.

Қўшнилари Мавленовнинг кейинги 4 йил ичида намоз ўқишни бошлагани, болалари ва аёли ҳам намозга берилгани, охирги бир йил ичида эса Айгулнинг ҳижобга кирганини айтмоқда.

- Сентябрь бошида Марат ва Айгул ўзи билан олти боласини олиб қишлоқдан кетишди. Қариндошларига "болаларга кийим-кечак олиш учун кетяпмиз" дейишибди ва шу бўйича, дом-дараксиз. Ҳатто, қариндошлари ҳам уларнинг қандай қилиб кетганини тушунмай қолишди. Маратга у ишлаган мактабидан телефон қилишган, лекин телефони ўчган бўлган, - дея хотирлади Мавленовнинг қўшниси мухбир билан суҳбатда.

15 йиллик ўқитувчининг бир яқин дўсти ва яна бир синфдоши мухбир билан суҳбатда "унинг яхши одам бўлгани, хотини ҳам яхши аёл бўлгани, мактаб ўқувчилари билан суҳбатларда дин ва мусулмон фарзлари ҳақида ҳеч гапирмагани, расмий маълумот берилмаган экан, унинг айнан Сурияга кетганига ишонмаслигини" айтган.

Айни пайтда, Мавленовнинг қўшниларидан бири сўнгги кунларда Маратни МХҚ ходимлари қидириб юрганига гувоҳ бўлганини айтган.

МХҚнинг Казигурт туман бўлими Марат Мавленов ва унинг оиласи ҳақида Озодлик мухбирига бирор маълумот бермади.

Қуйида мухбирнинг Мавленовнинг қўшниси Дўсбўл Бисенов билан суҳбатини томоша қилишингиз мумкин:

XS
SM
MD
LG