Линклар

logo-print

WSJ: Афғонистон Россиядан қурол-аслаҳа етказиб беришни сўради


Россияда ишлаб чиқарилган Ми-35 вертолёти парвоз чоғида.

Россияда ишлаб чиқарилган Ми-35 вертолёти парвоз чоғида.

Афғонистон Россияга қурол-аслаҳа етказиб бериш илтимоси билан мурожаат қилган. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри америкалик ва россиялик мулозимлар сўзига таянган ҳолда хабар қилади.

Нашрга кўра, Афғонистон президенти Ашраф Ғани Москвадан тўплар, ўқотар қуроллар ва Ми-35 русумидаги жанговар вертолётлар етказиб беришни сўраган.

Газетанинг ёзишича, бу ҳодиса АҚШ ва унинг иттифоқчилари Афғонистондан қўшинларининг катта қисмини олиб чиқиб кетгани ва молиявий ёрдам кўламини камайтирганидан кейин содир бўлган, бу имкониятдан эса Россия фойдаланмоқда.

Газетага кўра, бу қарор Москванинг Афғонистондаги вазият ёмонлашиши Марказий Осиё мамлакатларидаги вазиятни беқарорлаштириши ҳамда диний экстремизм хавфини Россия чегарасига яқинлаштириши мумкинлигидан хавотир олаётганидан ҳам далолат бериши мумкин.

Аввалроқ Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Қобулов Москва Ми-35 вертолётларини сотиш бўйича Кобул билан шу йилнинг октябрь ойидаёқ шартнома тузишга умид қилаётганини билдирганди.

Қобулов Россия Афғонистонга яна қанақа қуроллар етказиб беришни мўлжаллаб турганига аниқлик киритмаган.

XS
SM
MD
LG