Линклар

БМТ: Сўнгги ой ичида Сурияда камида 120 минг киши уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди


Уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлган ҳалабликлар бомба ҳужумидан хавфсизроқ дала-даштларда чодир тикиб яшашга мажбур бўлмоқда.

Уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлган ҳалабликлар бомба ҳужумидан хавфсизроқ дала-даштларда чодир тикиб яшашга мажбур бўлмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотига кўра, жанговар ҳаракатлар кучайиши ортидан октябрь ойи бошидан буён Суриянинг Ҳалаб, Хама, Идлиб ва бошқа вилоятларида камида 120 минг киши уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси матбуот котиби Ванесса Ҳугуенин 26 октябрь куни кўчганларнинг аксарияти бошқа ҳудудларга ёки Туркия чегараси яқинидаги лагерларга жойлашганини билдирди.

БМТ мулозимасига кўра, бу муҳожирлар асосан “чодирлар, кундалик эҳтиёж моллари, озиқ-овқат ва сув”га эҳтиёж сезмоқда.

Бу орада Норвегиянинг Қочқинлар ишлари бўйича кенгаши уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлганларнинг кўпи ҳалабликлар экани ҳақида маълумот тарқатди. Улар Россия учоқлари шу йил 30 сентябридан Башар Ассад қўшинларига мадад ўлароқ Сурияда ҳаво ҳужумларини амалга ошира бошлаганидан сўнг ўзларига янги бошпана қидиришга мажбур бўлганлар.

Сурияда фуқаролар уруши бошланган 2011 йилдан буён бу мамлакатда истиқомат қилган 23 миллион аҳолининг қарийб ярми уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Бу вақт мобайнида Сурияда ҳалок бўлганлар сони 250 мингдан ошгани айтилади.

XS
SM
MD
LG