Линклар

Саудий Арабистон жанубидаги шиалар масжидида уюштирилган худкуш ҳужум чоғида камида бир киши нобуд бўлди, бир неча киши яраланди.

Саудий Арабистони давлат телевидениесининг хабар қилишича, портлаш 26 октябрь куни Яман чегарасига яқин жойдаги Нажран шаҳрида содир этилган.

Мазкур ҳужум учун масъулиятни “Исломий давлат” гуруҳи жангарилари ўз зиммаларига олганлар. Улар ҳужум шиа мазҳаби тарафдорларига қарши қаратилганини билдирганлар.

Жорий йил мобайнида ИД жангарилари Саудий Арабистонида бир неча бор масжидларга ҳужум уюштирганлар. Гуруҳ вакиллари ҳукмрон сулолани ағдариш мақсадида Арабистон яриморолида мазҳаблараро низо келтириб чиқаришга уринаётганлари иддао қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG